Линклар

Россияда Доку Умаровнинг яқин сафдоши ўлдирилгани айтилмоқда


Доку Умаров

Доку Умаров

Москва Шимолий Кавказдаги исломий исёнчилар етакчиси Доку Умаровнинг яқин сафдошларидан бирини йўқ қилганини маълум қилди.

Россия Аксилтеррор Қўмитасига кўра, Жамалейл Муталиев ва яна бир жангари сешанба куни Ингушетиянинг Назран шаҳрида хавфсизлик хизматлари билан бўлган отишмада ўлдирилган.

Расмийлар Муталиевни Россиянинг Кавказ минтақасида исломий давлат тузишга курашаётган Кавказ Амирлиги номли жангарилар гуруҳи етакчиси Доку Умаровнинг яқин иттифоқдоши бўлганини айтмоқда.

Мазкур гуруҳ 2011 йилда Москва аэропортидаги портлаш ҳамда 2010 йилда Москва марказидаги метро станциясида рўй берган портлаш масъулиятини ўз зиммаси олган.

Ушбу портлашларда қарийб 80 киши ҳалок бўлган эди.

Россия хавфсизлик кучлари 2012 йилда ҳам Жамалейл Муталиевнинг йўқ қилинганини маълум қилган эди. Бироқ кейинроқ ўлдирилган жангари Муталиев эмаслиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG