Линклар

logo-print
Грузия президенти Михаил Саакашвили яқин сафдошларининг ҳибсга олинишини Украинанинг қамоқдаги собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко иши билан таққослади.

Мамлакат собиқ Бош вазири Иване Мерабишвили сешанаб куни коррупция айбловлари билан ҳибсга олинган эди.

Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири ва айни дамда Кахети вилояти губернатори Зураб Чиаберашвили ҳам полиция тарафидан қўлга олинди.

Михаил Саакашвили ўзи етакчилик қилган “Бирлашган миллий ҳаракат” фаоллари каби сўнгги қамоққа олинишлар ортида сиёсий сабаблар ётганини айтди.

Ўтган йилнинг октябр ойида мухолифатчи миллиардер Биздина Иванишвили Грузия Бош вазири этиб тайинланганидан бери мамлакатда ўнлаб собиқ амалдорлар, жумладан, собиқ Ички ишлар вазири ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG