Линклар

“Афросиёб” тезюрар поезди ишга тушганидан бери 344 километрлик “Тошкент – Самарқанд” йўналиши бўйича қарийб 200 минг йўловчини ташиган.

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат аксиядорлик ширкатига асосланиб 12uz.com нашри хабар берди.

Ширкат матбуот котиби Сувонқул Рустамовга кўра, тезюрар поезд ҳаракатланишини оптималлаштириш чораларидан сўнг “Афросиёб”нинг Тошкентдан Самарқандача бориш вақти 2,5 соатдан 2 соат 8 дақиқагача қисқарган.

Тезюрар поезд пойтахт билан Самарқанд ўртасида 2011 йилнинг октябр ойидан қатнай бошлаган.

Тезлиги соатига 250 километрга етиши айтилаётган “Афросиёб” бугунги кунда Тошкентдан Самарқандга кунига икки марта қатнайди.

Тезюрар поездга билет нархлари вагонлар классига қараб 50 мингдан 100 минг сўмгачадир.
XS
SM
MD
LG