Линклар

АҚШда Сенат қўмитаси Сурия исёнчиларини қуроллантириш ғоясини маъқуллади


АҚШ Сенатининг Халқаро алоқалар бўйича қўмитаси Суриядаги исёнчиларга қурол етказиб бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қўмитанинг 15 аъзоси лойиҳани қўллаб овоз берган. Уч конгрессмен унга қарши чиққан.

Энди қонун лойиҳаси Сенат ва Намоёндалар палатаси муҳокамасига юборилади.

Агар қонун қабул қилинса, АҚШ ҳукумати Суриядаги текширилган исёнчиларга қурол ва бошқа ёрдам етказиб бериш, уларга машғулотлар ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда президент Башар Ассад режими қулаган тақдирда Суриянинг янги ҳукуматига 250 миллион долларлик ёрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилган.

Бунгача АҚШ Суриядаги исёнчиларга гуманитар ёрдам кўрсатиб келаётган эди.

Таҳлилчилар лойиҳанинг қонунга айланиши қийин кечиши, сабаби Намоёндалар палатасида қуролларнинг Суриядаги террорчилар қўлига тушиб қолиш хавфи юқори деб билган конгресменлар кўплигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG