Линклар

Вашингтон Теҳронни танқид қилди


Исфандиёр Раҳим Машаий (ч) ва Акбар Ҳошимий Рафсанжоний.

Исфандиёр Раҳим Машаий (ч) ва Акбар Ҳошимий Рафсанжоний.

АҚШ Эрон ҳукуматини икки нафар муҳим номзодни келаси ой ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашиш имкониятидан маҳрум этгани учун танқид қилди.

Уламолар ва юристлардан иборат Посбонлар кенгаши собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ва иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг яқин ёрдамчиси Исфандиёр Раҳим Машаийнинг сайловда иштирок этишини рад қилган.

Посбонлар кенгаши президентлик сайловида қатнашишни хоҳлаган 700 нафар даъвогардан фақат саккиз нафарининггина сайловда қатнашишига рухсат берган.

Таҳлилчиларга кўра, сайловда иштирок этишига рухсат берилган шахсларнинг аксарияти Эроннинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаи тарафдорларидир.

Вашингтонда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Патрик Вентрелл Теҳрон расмийларини эронликлар учун эркин овоз бериш имкониятини яратишга чақирди.
XS
SM
MD
LG