Линклар

Остонада қўлга олинган Озодлик радиоси мухбири қўйиб юборилди


Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Оркен Жоямерген.

Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Оркен Жоямерген.

Қозоғистон пойтахтида ҳибсга олинган Озод Европа Озодлик радиоси мухбири қўйиб юборилди.

Оркен Жоямерген ипотека адолатсиз эканидан норози бўлган уй эгалари ўтказилаётган норозилик тадбирини ёритаётган пайтда чоршанба куни бир неча намойишчи билан бирга қўлга олинган эди.

Қозоғистоннинг турли вилоятларидан келган ўнлаб уй эгалари сешанба куни Остона шаҳридаги ҳукумат ва парламент бинолари олдида намойиш ўтказа бошлаган.

Норозилар меъёрдан ортиқ эканини иддао қилаётган ипотека фоизлари камайтирилиши учун ҳукумат аралашувини талаб қилган.

Чоршанба куни норозилар намойишни давом эттириш учун шаҳар марказига келаётган пайтда полиция уларнинг йўлини тўсиб бир неча намойишчи, жумладан, Озодлик мухбирини ҳам ҳибсга олган эди.
XS
SM
MD
LG