Линклар

АҚШ Сенатининг Адлия масалалари бўйича қўмитаси мамлакат иммиграция қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Сешанба кунги йиғилишида қонун лойиҳаси 13 га 5 та қарши овоз билан қабул қилинган.

Ҳужжатда 1986 йилдан бери АҚШ иммиграция қонунига жиддий ўзгартишлар киритиш кўзда тутилгани айтилмоқда.

Июн ойида Сенатда мазкур қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар бошланиши кутилмоқда.

Ҳозирча Вакиллар палатаси айни қонун лойиҳаси бўйича ўз вариантини илгари сургани йўқ.

АҚШ Президенти Барак Обама ислоҳотлар ўтказишга қаратилган Сенат қўмитаси қабул қилган қарорни олқишлади.
XS
SM
MD
LG