Линклар

logo-print

АҚШ: Тамерлан Царнаевга алоқадор бўлгани гумонланган шахс отиб ўлдирилди


Ибрагим Тодашев.

Ибрагим Тодашев.

АҚШ Федерал тергов бюроси 15 апрел куни Бостон марафонида амалга оширилган портлаш бўйича сўроқ қилинаётган чечен миллатига мансуб Ибрагим Тодашев қаршилик кўрсатган пайтда отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Федерал тергов бюроси Тодашев билан отишма чоршанба куни эрталаб Флорида штатининг Орландо шаҳрида рўй берганини билдирди.

Воқеада ташкилот ходими енгил яраланган.

Маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, Ибрагим Тодашев Бостон портлашидан кейин полиция билан тўқнашувда отиб ўлдирилган Тамерлан Царнаев билан алоқаси бўлган.

Кейинроқ қўлга олиш пайтида Тамерланнинг укаси Жоҳар Царнаев яраланган.

Айбдор деб топилса, Жоҳар ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин. Бостондаги портлашда уч киши ўлган, 260 дан ортиқ одам яраланган.
XS
SM
MD
LG