Линклар

"Жиззахпахтасаноат" ширкати раҳбари Нажмиддин Эрбўтаев ва унинг ўринбосари Алмуҳаммад Қиличов пора олганликда айбдор деб топилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди ҳукми билан Нажмиддин Эрбўтаев ва Алмуҳаммад Қиличов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов материалларида айтилишича, Алмуҳаммад Қиличов ўтган йилнинг октябрида ширкатнинг туман бўлими бошлиқларидан биридан 2000 доллар миқдорида пора олаётганда қўлга тушган. У ширкат раҳбари Эрбўтаевнинг кўрсатмаси асосида туман бўлинмалари раҳбарларидан пора олиш билан шуғулланганини тан олган.

Тергов асносида 2012 йил август охиридан октябрь ойигача уларнинг пора олгани билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланди. Олинган пораларнинг умумий миқдори 19800 долларга тенг бўлган.
XS
SM
MD
LG