Линклар

logo-print

Amnesty International: Ўзбекистон яна сўз эркинлигини чеклаётган давлатлар рўйхатида


Amnesty International халқаро ташкилотининг 23 май куни ёйинланган “Жаҳонда инсон ҳуқуқлари вазияти” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон яна сўз эркинлигини чеклаётган ва журналистларни таъқиб қилаётган давлатлар қаторидан жой олди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган мазкур ташкилот ҳисоботида дунёнинг 159 давлатидаги инсон ҳуқуқлари вазияти таҳлил қилинган. Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда 10га яқин журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқда қолмоқда. Уларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлинмоқда.

Amnesty International расмий Тошкент мунтазам тарзда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни таъқиб қилиб келаётганидан ташвиш билдирган. Шунингдек, ҳисоботда Amnesty International “Ўзбекистонда айбловни тан олдириш мақсадида қийноқ ва шафқатсиз муносабатнинг бошқа турлари қўлланишидан” хавотирланаётгани айтилади.

Amnesty International ўз ҳисоботида Ўзбекистонда диний мотивлар билан айбланиб қамалганлар қийноқларга солинувчи асосий гуруҳ эканини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG