Линклар

Озодлик радиосининг Туркманистондаги мухбири озод қилинди


Ровшен Язмуҳамедов 2 ҳафта ҳибсда сақланди.

Ровшен Язмуҳамедов 2 ҳафта ҳибсда сақланди.

Озодлик радиоси туркман хизматининг Туркманистондаги мухбири Ровшен Язмуҳамедов икки ҳафталик ҳисбдан сўнг озод қилинди. У нима сабабдан ҳибс қилингани ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.

30 ёшли Ровшен Язмуҳамедов ўтган йилнинг сентябр ойидан бошлаб Озодлик радиоси билан ҳамкорлик қила бошлаган. Ўтган ҳафтада Европа Иттифоқи вакиллари Язмуҳамедов масаласини Ашхабод расмийлари билан муҳокама қилган эди.

Язмуҳамедов Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчилик ва террорчиликка қарши кураш бошқармаси ҳибсхонасида сақланган эди.
XS
SM
MD
LG