Линклар

Доғистонда вазият мураккаблашмоқда


Махачқаладаги портлашда 4 одам ҳалок бўлган.

Махачқаладаги портлашда 4 одам ҳалок бўлган.

Россиядаги Доғистон Республикасида мураккаб вазият юзага келмоқда.

Доғистоннинг Губден қишлоғи яқинида чоршанба куни полиция билан отишма чоғида жангарилар гуруҳи сардори отиб ўлдирилди. Жангарилар гуруҳининг қолган аъзолари таъқиб қилинмоқда.

Сешанба куни кечқурун Буйнак шаҳри марказида номаълум одамлар полиция ва ҳарбийларга ҳужум уюштирди. Отишмада бир полициячи ҳалок бўлди ва бир ҳарбий яраланди.

Душанба куни эса Доғистон пойтахти Махачқаладаги суд ижрочилари биноси олдида иккита бомба портлатилгани оқибатида 4 одам ўлган ва 48 одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG