Линклар

Обама пилотсиз учқичлар ишлатилишини ёқлаб чиқиш қилиши кутилмоқда


Барак Обама нутқи арафасида АҚШ бош прокурори пилотсиз учқичлар ҳужумларида тўрт нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини тан олди.

Барак Обама нутқи арафасида АҚШ бош прокурори пилотсиз учқичлар ҳужумларида тўрт нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини тан олди.

АҚШ Президенти Барак Обама пайшанба куни Оқ уй маъмуриятининг аксилтеррор стратегияси ва пилотсиз учқичлар дастурига оид муҳим нутқ билан чиқиши кутилмоқда.

Оқ уй президент нутқига оид баъзи тафсилотларни ошкор қилди, лекин хабарларга кўра, Обаманинг миллий хавфсизлик устувор йўналишларини яна бир бор таъкидлаши кутилмоқда.

Рейтерс агентлиги шахси сир қолган Оқ уй расмийсига таяниб хабар қилишича, президент Обама пилотсиз учқичларни ишлатиш нима учун “кераклиги, қонунийлиги ва адолатлиги” ҳақида гапиради.

Бу расмийга кўра, Обама Вашингтон қайси ҳолатларда пилотсиз учқичларни ишлатиши мумкинлигини аниқлаб берадиган “сиёсий қўлланмани” имзолаши ҳам кутилмоқда.

Оқ уй раҳбари шунингдек АҚШ ҳарбийларига қарашли Гуантанамо қамоқхонаси масаласига ҳам тўхталади, деган хабарлар бор. Обама нутқи арафасида, чоршанба куни АҚШ бош прокурори 2011 йилдан бери пилотсиз учқичлар ҳужумлари оқибатида тўрт нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини тан олди.
XS
SM
MD
LG