Линклар

Лондондаги қотиллик "террор ҳаракати" дея баҳоланмоқда


Воқеа жойида бир енча дақиқадан кейин олинган видеода қўллари қонга беланган ва пичоқ билан чопқи ушлаган қора танли эркак исломий чақирқиларни айтаётгани кўрсатилган.

Воқеа жойида бир енча дақиқадан кейин олинган видеода қўллари қонга беланган ва пичоқ билан чопқи ушлаган қора танли эркак исломий чақирқиларни айтаётгани кўрсатилган.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Лондонда, ҳарбий казарма ёнида икки шахс собиқ аскарни пичоқлаб ўлдириши муносабати билан қилган чиқишида британияликлар экстремизм ва терроризмга қарши туришда "собит" бўлиб қолади, дея баён қилди.

Исми ошкор қилинмаган ҳодиса қурбони пичоқ ва чопқи билан қуролланган ва исломий чақириқларни бақирган икки шахс томонидан чопиб ўлдирилди.

Чоршанба кунги воқеа Лондоннинг Уилвич мавзесида куппа-кудуз куни, кўпчилик кўзи ўнигида содир бўлди.

Воқеа муносабати билан Фарнцияга расмий сафарини тўхтатган Кэмерон пайшанба куни хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан фавқулодда мажлис ўтказди.

Лондондаги резиденцияси олдида қилган чиқишида Кэмерон ҳужум учун мусулмонларни айбламасликдан огоҳлантирди. Ҳодиса учун "ақли жойида бўлгмана шахслар" масъулдир, дея таъкидлади у.

Чоршанба кунги воқеа жойида бир неча дақиқадан кейин олинган видеода қўллари қонга беланган ва пичоқ билан чопқи ушлаган қора танли эркак исломий чақирқиларни айтаётгани кўрсатилган.

Полиция икки гумонланувчини қўлга олиш пайтида, уларни отиб яралади.

Ҳужумни амалга оширганликда гумонланаётган бу икки эркак шахсига оид тафсилотлар берилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG