Линклар

Сурия мухолифати бўҳронни тугатишга оид конференцияда қатнашиш масаласини муҳокама қилмоқда


Сурия мухолифат коалицияси пайшанба куни Туркияда уч кунлик музокараларни бошламоқда.

Сурия Миллий коалицияси Истабулдаги йиғинда Россия ва Қўшма Штатлар ташаббуси билан уюштирилаётган Сурия можаросини тугатишга бағишланган халқаро конференцияда қатнашиш масаласини кўриб чиқади.

Истанбул йиғини арафасида Сурияда Башар ал-Ассад режимига қарши курашаётган исёнчиларни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Иорданияда учрашди.

Сурия дўстлари деб номланувчи гуруҳ Эрон ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини Суриядан ўз жанггариларини олиб чиқишга чақирди. Гуруҳ вакиллари Эрон ва Ҳизбуллоҳ жанггариларининг Сурия бўҳронига аралашуви бутун минтқадаги барқарорликка таҳдид, дея атади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ассад режими 80 минг кишининг ёстиғини қуритган бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал қилишдан бош тортса, Вашингтон Сурия исёнчиларига ёрдамни кўпайтиришга тайёр, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG