Линклар

logo-print

Тошкентда АИ 80 русумдаги бензин АИ 91 нархида аҳолига икки ҳафта мобайнида сотилгани ҳайдовчилар ташвишига сабаб бўлди.



Тошкентнинг Қоратош ва Байналминал мавзеларидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ 80 русумдаги бензин АИ 91 бензини нархида аҳолига икки ҳафта мобайнида сотилган. Нарҳ тафовутидан тушган пул кассага кирим қилинмасдан Uzgazoil раҳбарияти тарафдан ўзлаштирилгани иддао қилиняпти.

Бу ҳолат тафсилотларини Uzgazoil бошқарувига яқин шахс Озодлик радиоси билан суҳбатда айтиб берди.

Аммо Uzgazoil ширкати расмийлари бу иддаоларни инкор қилмоқда.

Uzgazoi ичидаги вазиятни яхши билган суҳбатдош исмини ошкор қилмаслик шарти билан Озодликка берган интервьюсида аҳолига нефт масулотлари сотиш соҳасида юз бераëтган товламачилик борасида маълумот берди.

Бир АËҚШдан олти миллион “черний нал”

Бундан икки ҳафта олдин Буҳоро нефтни қайта ишлаш корхонаси АИ 91 русумли бензин чиқаришни вақтинча тўхтатди. Uzgazoil раҳбарияти эса бу вазиятда АИ 80 русумдаги бензинни АИ 91 нархида сотишга қарор қилди.

Озодлик тасарруфида Тошкентдаги камида икки АËҚШда АИ 80 бензини АИ 90 бензини дея қиммат сотилганини тасдиқловчи маълумот бор.

Бу Тошкент марказидаги энг гавжум ва бензин энг кўп сотиладиган икки АËҚШдир.

Тошкент марказида киракашлик қиладиган Бобомурод исмли таксичининг Озодликка айтишича¸ шаҳардаги аксар АËҚШларда АИ 91 русумли бензин дея сотилаëтган ëқилғи сифати жуда паст.

Озодлик мухбири Тошкентнинг Бодомзор мавзесидаги Uzgazoilга оид заправкага телефон қилиб¸ ҳайдовчиларнининг бензин сифатидан шикоят қилаëтганини айтди.

Ўзини АËҚШ бош оператори деб таништирган йигит сотилаëтган бензиннинг давлат стандартларига мос тарзда ва давлат нархида сотилаëтганлигини таъкидлади.

Uzgazoil бошқарувига яқин шахс Озодлик радиоси билан суҳбатда, ҳақиқатда ҳам, кейинги бир ҳафта ичида АËҚШларга сифатли бензин берилаëтганини тасдиқлаб¸ бу ҳолатнинг вақтинча эканлигини таъкидлади.

- Бир ҳафтачаям бўлмади¸ шу беш кунча бўлиб қолди тоза 91 берилвотти ҳақиқатдан. Лекин ундан олдин 91 ҳеч қатта йўқ эди. 80 бензин иккита заправкада қимматига сотилди бўтта. Кунига бир мошина яъни 18 минг литр кетадиган заправкаларда 80лик бензин 91 нарҳида сотилди. 1645 сўмлик бензинни 1805 сўмдан сотилди. Ҳар литрида 160 сўмдан фойда қовотти. Бу кунига 6 миллион ўртача 7 миллион "черний нал" (расмийлаштирилмайдиган нақд пул-таҳр.) дегани¸- дейди суҳбатдош.

Uzgazoil бошқарувига яқин шахс маблағни ўзлаштириш механизмини ҳам тушунтирди.

Суҳбатдошга кўра¸ ëқилғи қуйиш қувурларига ўрнатилган ҳисоблагичлар орқага бураб қўйилади:

- Чек урилмайди. Савдо сўнгида чеклар тўғирлаб қўйилади. 1805 сўмдан сотилган бензинни 1645 сўмга тўғирлаб қўйишади. Система осон¸- дейди Uzgazoil бошқарувига яқин манба Озодлик билан суҳбатда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG