Линклар

Покистондаги боомба портлашида 12 киши, жумладан 11 полициячи нобуд бўлди


Покистон полициясига кўра, пайшанба куни Кветта шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 12 киши, жумладан 11 полициячи ҳалок бўлган. Пайшанба кунги ҳужумда яна 20 киши жароҳатланган.

Бомба ҳужуми полиция махсус кучлари вакилларини олиб кетаётган машинани нишонга олган.

Покистондаги Толибон матбуот вакили Озодлик Покистон хизмати билан телефон орқали боғланиб, ҳужум учун масъуляитни ҳаракат ўз зиммасига олишини баён қилди.

Кветта турли жанггари гуруҳларнинг қўли баланд бўлган Балужистон вилоятининг марказидир.

Бу вилоятдаги миллатчи жанггарилар минтақанинг табиий ресурсларини назорат қилишни мақсад қилган.

Бундан ташқари Балужиситон Афғонистон ва Покистон ҳукуматларига қарши курашаётган исломий жанггариларнинг истеҳкоми ҳам ҳисобланади.

Радикал қарашлардаги сунний мусулмонлар шиа озчилигига қарши ҳужумлар кўламини ҳам оширмоқда.
XS
SM
MD
LG