Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оклахома штатида рўй берган торнадо оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ раҳбари Барак Обамага ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

20 май куни Оклахома штатида рўй берган торнадо оқибатида ҳалко бўлганлар сони 90 кишидан ошди, 350 киши жароҳат олган. Соатига 320 километр тезликда келган торнадо Оклахома-сити яқинидаги Мур шаҳрининг асосий қисмини пайҳон қилган.

Табиий офат натижасида етказилган зарар 2 миллиард доллар атроифда экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG