Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ҳамкорликда террорчиликка қарши курашмоқчи


Ҳиндистон Ўзбекистондан уран сотиб олиш масаласини ўрганади. Бу ҳақда Ўзбекистонга тўрт кунлик ташриф билан келган Ҳиндистон вице президенти Ҳамид Ансарий маълум қилди.

Росбалт ахборот агентлигининг хабар беришича, Ансарий Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида террорчиликка қарши кураш масаласида стратегик ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинганини ҳам айтган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан ўтган музокаралар чоғида Афғонистондаги хавфсизлик ва барқарорликни қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ансарий Ўзбекистон сенати раиси Илгизар Собиров ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акмал Камолов билан ҳам учрашувлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG