Линклар

logo-print

Хитойда Ўзбекистон тадқиқ этилади


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти логотипи.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти логотипи.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистонни тадқиқ қилиш маркази ташкил этилди.

Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, мазкур марказ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти илмий-тадқиқот институти қошида фаолият юритади.

Ўзбекистонни тадқиқ қилиш марказининг очилиш маросимида Шанхай университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Бу шартномага биноан икки давлат талабалари учун грант дастурлари жорий этилади, ёзда эса ўзбекистонни ўрганиш учун хитойлик талабаларнинг икки гуруҳи Тошкентга жўнатилади.
XS
SM
MD
LG