Линклар

Тожикистонда YouTube видехостингига кириш тўсиб қўйилди. Бу ҳақда 24 май куни Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, тожикистонлик интеренет фойдаланувчилар YouTube пайшанба кунидан бошлаб тўсиб қўйилганини айтмоқдалар.

18 май куни мазкур хостингда президент Эмомали Раҳмоннинг катта ўғлининг тўйи ҳақидаги видео жойлаштирилган эди. К+ телеканали томонидан намойиш этилган мазкур видеонинг жойлаштирилиши ортидан YouTubeга кириш тўсиб қўйилган.

Бу видеода Эмомали Раҳмон ўғлининг тўрт йил аввал ўтказилган уйланиш тўйи тасвирланган. Видеода Эмомали Раҳмоннинг рақс тушаётгани ва қўшиқ айтаётгани акс этган.
XS
SM
MD
LG