Линклар

logo-print
Таниқли ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 72 ёшида оламдан ўтди. Ёзувчи сўнгги ойларда бетоб эди.

Ҳошимов 1941 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат университетининг филология факултети журналистика бўлимини тугатган.

“Тошкент ҳақиқати”, “Совет Ўзбекистони”, “Тошкент оқшоми” рўзномаларида муҳаррир, Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари, “Шарқ юлдузи” ойномасининг бош муҳаррири бўлган.

Ўткир Ҳошимов “Чўл ҳавоси”, “Одамлар нима деркин...”, “Шамол эсаверади”, “Баҳор қайтмайди”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Узун кечалар”, “Нимадир бўлди”, “Қуёш тарозиси”, “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси” асарлари муаллифидир.
XS
SM
MD
LG