Линклар

logo-print
Малайзиянинг Petronas нефт ва газ ширкати Ўзбекистонда амалга оширилаётган иккита лойиҳадаги иштирокини тўхтатиши мумкин.

Бу ҳақда “Trend news” агентлиги Petronas ширкатидаги ўз манбааларига асосланиб хабар қилди.

Petronas ва Ўзбекистоннинг давлатга қарашли “Ўзбекнефтгаз” ширкатлари 2009 йилда Устюртдаги Урга, Қуаниш ва Ақчалақ конларини ўзлаштириш бўйича 25 йилга мўлжалланган келишувни имзолаган эдилар.

Бундан олдин эса Petronas нефт ва газ ширкати Ўзбекистон томони билан Сурхондарё вилоятидаги "Сурхон" конида геология-қидирув ишларини бошлаш борасидаги шартномани имзолаганди.

2008 йилда имзоланган ушбу шартномага мувофиқ, Малайзия ширкати 5 йил давомида камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш мажбуриятини олганди.

“Trend news” агентлигига кўра, Petronas ширкати мазкур икки лойиҳадан чиқиш истагида экани борасида 22 май куни Ўзбекистон томонини хабардор қилган.
Лекин, ширкат нима сабабдан Ўзбекистон билан шартномаларини тўхтатаётганини очиқламаган.

Аввалроқ, Petronas сармоялар тижорий жиҳатдан ўзини оқламаслиги сабаб Сурхондарё вилоятида геология-қидирув ишларини тўхтатаётганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG