Линклар

Обама учувчисиз бошқариладиган учоқлардан фойдаланиш чекланишини эълон қилди


АҚШ президенти Барак Обама террорчиликка қарши амалиётлар пайти учувчисиз бошқариладиган учоқлардан фойдаланиш чекланиши ҳақда эълон қилди.

Пайшанба куни Вашингтондаги Миллий мудофаа университетида қилган чиқишида Обама учувчисиз бошқариладиган учоқлар террорчиликка қарши амалиётларда самарали экани, лекин мазкур учоқлардан берилган зарбалардан тинч аҳоли ҳам жабр кўраётгани борасида ҳавотирлар ҳам борлигини эслатди.

Ўз чиқишида Обама шунингдек, Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш нияти борлиги ҳақда яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG