Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:30

Туркияда спиртли ичимликлар савдосига қўшимча тақиқлар жорий этилмоқда


Туркия парламенти мамлакатда спиртли ичимликлар рекламасини тақиқлаш ва уларнинг сотилишига қўшимча чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Мазкур қонун кучга киргач, мамлакатда кечқурун соат 22.00дан эрталабки 06.00гача спиртли ичимликлар савдоси маън этилади. Бундай ичимликларни масжид ва мактаблар ёнида сотиш ва уларни реклама қилиш буткул тўхтатилади.

Туркия дунёвий давлатдир. Қонун мухолифлар иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партиясини мамлакатда исломий қонун-қоидаларни қарор топтиришга уринаётганликда айбалашади.
XS
SM
MD
LG