Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:46

Ассад ҳукумати Сурия бўйича халқаро анжуманда қатнашишга рози


Дамашқ ҳукумати Женевада Сурия бўйича ўтказилажак халқаро анжуманда қатнашишга тайёр.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Лукашевич маълум қилди.

Жаноб Лукашевичга кўра, анжуман санаси ҳозирча белгиланмаган. Сурия мухолифатини ким тамсил этиши ҳам маълум эмас.

Сурия мухолиф кучлари миллий коалицияси Истанбул шаҳрида учрашиб, халқаро анжуманда қатнашиш ёки қатнашмаслик бўйича ўзаро музокараларни олиб бормоқда.

Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш бўйича шу ой бошида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги сўзлашувлар пайти келишилган эди.
XS
SM
MD
LG