Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:25

“Ona tili” дарслиги “singil”ни кўчиришни нотўғри ўргатаяпти


Ўзбек мактабларидаги савод даражасининг яна бир кўргазмали далили доскадаги ëзувдир...
Ўзбек мактабларидаги савод даражасининг яна бир кўргазмали далили доскадаги ëзувдир...


Шу кунда Европа мамлакатларидан бирида ўқишини давом эттираётган ўзбекистонлик Зафаржон яқинда Ватанда бўлиб, 2- синфда ўқийдиган қизчасининг дарсликларини варақлабди-да, улардан қатор хатолар топибди.

“Эркин микрофон” билан боғланар экан, Зафаржон ўша хатолардан бири тўғрисида куюниб айтиб берди.

- Бу дарслик она тили дарслиги. 2-синф китобида, шахсан мен ўзим ўзбек тилига кўпроқ эътибор бериб юраман. Ҳаттоки ўзим гаплашганимда русча сўзларни гапирмасликка ҳаракат қиламан, иложи борича грамматик қоидаларга эътибор қилишга ҳаракат қиламан. Шу сафар борганимда китобда, ўзбек тилида н ва г ҳарф бирикмалари бор. Худди шу ҳарф бирикмаларини бўғиндан бўғинга кўчиришда китобда ўта қўпол тарзда, жуда ҳам нотўғри шаклда кўрсатилган.

Озодлик: Гап шу кундаги мактабнинг 2-синфи учун чиқарилган лотин ëзувидаги она тили дарслиги ҳақида кетаяпти-а?

- Худди шунақа.

Озодлик: Сиз мактабни қайси ëзувда битиргансиз?

- Мен кирилл ëзувида битирганман. Лекин биз ўқиб юрганимизда лотин ëзуви ҳам ўқитилган.

Озодлик: Мен буни сўраганимки, кирилл ëзувидаги қоидаларимиз билан лотин ëзувидаги қоидаларимиз фарқ қилар ва шунинг учун сиз кирилл ëзуви қонуниятларидан келиб чиқиб ëндашаëтганмикансиз деяпманда.

- Йўқ, йўқ. Шахсан мен ўзим ўқиб юрганимда бутун республикада лотин ëзувига ўтиш бошланган эди. Бизлар ўша пайтда қўшимча тарзда лотин ëзувини ҳам ўрганганмиз. Мен шахсан ўзим лотин ëзувида ўзбек тилида мукаммал ëзиб, қоидаларини биламан мен.

Озодлик: Энди конкрет мисолларда айтинг. Қандай хатоларни кўрдингиз?

- Мана сизга мисол. Сиз ўзингизнинг фикрингизни айтинг бу мавзуга кўчмасдан олдин. Сингил деган сўзни қандай бўғинга ажратасиз?

Озодлик: (кулиб) Ҳозир...

- Сиз ўзингизнинг шахсий фикрингизни айтсангиз масалан. Менинг фикрим бўйича син олдинда қолади, гил кўчиши керак, тўғрими?

Озодлик: Хўп.

- Бу лотин ëзувида ҳам, кирилл ëзувида ҳам шунақа. Ëзувнинг алоқаси йўқ бунга. Китобда нима ëзилган? Си олдинда ëзилган, нгил иккинчи бўғинга кўчирилаяпти.

Озодлик: Лотин ëзувида нг бирикмасини кўчириш қоидаси қандай?

- Лотин ëзувида ҳам, кирилл ëзувида ҳам н билан гни кўчириш қоидаси шундан иборатки, агар н билан г ҳарфий бирикмасидан кейин унли ҳарф келса, унда н билан г айрилади. Чунки н билан г алоҳида талаффуз қилинади. Агар н билан г ҳарфий бирикмасидан кейин ундош ҳарф келса, ана унда нг деган ҳарфий бирикма ҳосил бўлади. Ана ўшанда н билан г бўғин кўчишидан олдин қолади, қолгани кейинги қаторга кўчади. Масалан сингил. Бу ерда н билан г алоҳида талаффуз қилинаяпти. Н билан гдан кейин унли ҳарф келаяпти. Агар синглим бўлганида эди, н билан гдан кейин ундош ҳарф келаяпти. Унда н билан г олдинги қаторда қолиб, лим бошқа жойда кўчиши керак.

Озодлик: Бу бирикма билан учраган хато биттагинами ëки кўп учратдингизми?

- Бу бирикма билан учраган хато қоида қилиб кўрсатилган китобда. Мана шундай қилиб кўчирилади¸ деб қоида қилиб кўрсатилган. Жуда ҳам нотўғри грамматик қоида кўрсатилган, дейди Европа мамлакатларидан бирида ўқишини давом эттираётган ўзбекистонлик Зафаржон.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG