Линклар

logo-print

Лондонга қўндирилган "Боинг-777" учқичидаги ҳодиса сабаб икки йўловчи ҳибсга олинди


Лондоннинг “Стэнстед” аэропортига бугун қўндирилган "Боинг-777" учқичи бортида бўлган икки йўловчи ҳибсга олинди.

Pakistan International Airlines ширкатига қарашли учқичда бўлган бу икки шахс, гувоҳларга кўра, учувчилар кабинасига киришга уринган.

Покистоннинг Лаҳор шаҳридан учган учқич Биртаниянинг Манчестер шаҳри аэропортига қўниши керак эди.

Учқичдаги инцидент сабаб Британиянинг қирувчи учқичлари осмонга кўтарилди ва "Боинг-777" йўловчи учқичи Лондон аэропортига қўндирилди.

Учқич бортидаги 297 йўловчига зиён етмади.
XS
SM
MD
LG