Линклар

Толиблар Қобулдаги БМТ идораларига ҳужум қилди


Afghanistan - A wounded Afghan policeman is being carried away from the site of an explosion in Kabul, 24May2013

Afghanistan - A wounded Afghan policeman is being carried away from the site of an explosion in Kabul, 24May2013

Афғонистонда толибон жанггарилари жума куни Қобул марказидаги БМТ идоралари жойлашган биноларга ҳужум қилди.

Олдинига БМТ идоралари олдида тўртта портлаш рўй берди. Портлашлардан бири ичига мина ўрнатилган машина ичида бўлган ҳудкуш тарафидан содир этилди.

Кейин, жанггарилар БМТ идорасини қўриқлаётган соқчиларга ҳужум қилди. Афғон полициясига кўра, тўрт ҳужумчидан икки нафари отиб ўлдирилди.

Полиция ва тинч аҳоли вакиллари орасида талафотлар ҳақида маълумот йўқ. Толибон вакили Рейтер агентлигига қўнғироқ қилиб, мазкур ҳужумга масъулиятни зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG