Линклар

logo-print
Жума куни Грузия пойтахти Тбилиси марказида гей – лесбинялар тарафдорлари ва уларга қарши бўлган одамлар бирданига иккита тинч намойиш ўтказди.

Ҳар томондан бир неча мингдан одам иштирок этган намойиш бир неча юз полициячи қуршовида ўтказилди. Намойиш чоғида тартиббузарликлар содир этилмади.

Гомофобияга қарши халқаро кураш куни ҳисобланадиган 17 майда Грузия пойтахтида намойиш ўтказган жинсий озчиликлар вакиллари ҳамда диндор фаоллар ўртасида тўқнашув содир этилган эди. Тўқнашув пайтида намойишчилардан 28 киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG