Линклар

Қирғизистонда АН-2 учоғи ҳалокатга учради


24 май куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ақси туманида «Валор Эйр» хусусий ширкатига қарашли Ан-2 учоғи ҳалокатга учради.

Чигирткага қарши кимёвий дезинфекция ўтказаётган учоқнинг қулаши оқибатида бортдаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Маълумотларга қараганда, самолёт ерга урилиб, ёниб кетган.

Ан-2 самолёти ҳалокатини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG