Линклар

Стокҳолмдаги тартибсизликлар тўлқини бошқа шаҳарларга ёйилмоқда


Швецияда тартибсизликлар тўлқини пойтахт Стокҳолм доирасидан чиқиб, бошқа шаҳарларга ёйилмоқда.

Шанба кунига ўтар кечаси Стокҳолмдан 200 километр ғарбдаги Ўребро шаҳрида тартибсизликлар пайтида юзига ниқоб тортган 150дан зиёд бузғунчи ёшлар камида беш автомобилга ўт қўйди, полиция бўлимини тошбўрон қилди.

Тартибсизликлар олти кун олдин Стокҳолмнинг Хусби туманида бошланганди.

Зўравонликларга полиция томонидан қўлида пичоқ ушлаган қариянинг отиб ўлдирилгани сабаб бўлди.

Социологлар мамлакатдаги ишсизлик даражасининг юқорилиги, муҳожир ёшларнинг изоляцияда қолгани, ҳукумат томонидан ижтимоий нафақаларнинг қисқартирилгани ҳам тартибсизликларга омил яратганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG