Линклар

Суриянинг бирлашган мухолифати президент Башар ал-Ассад истеъфо берсагина Женевадаги халқаро анжуманга ўз вакилини юборишини маълум қилди.

Сурия миллий кенгаши Истанбулдаги музокаралар ортидан қилган баёнотида Женева шаҳрида Сурия ҳукумати билан ўтказилажак музокараларни олқишлади.

Аввалроқ, россиялик расмийлар Дамашқ ҳукумати Женевада Сурия бўйича ўтказилажак халқаро анжуманда қатнашишга тайёр экани ҳақида билдирган эди.

Аммо, анжуман санаси ҳозирча белгиланмаган.

Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш бўйича шу ой бошида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги сўзлашувлар пайти келишилган эди.
XS
SM
MD
LG