Линклар

logo-print
Покистонда мактаб ўқувчиларини ташувчи автобусда газ баллон портлаши оқибатида камида 17 бола ҳалок бўлди.

Портлаш ортидан автобус ёниб кетди. Камида етти бола ёнғиндан куйиш оқибатида касалхонага ётқизилди.

Фожеа Покистоннинг Гужрата шаҳрида, ҳусусий мактаб ўқувчилари автобусда олиб кетилаётган маҳал содир бўлди.

Бу каби ҳодисалар Покистонда кўп содир бўлади. Бензин қимматлиги сабаб автобус ҳайдовчилари арзон газ билан тўлдирилган балонлардан фойдаланишади.
XS
SM
MD
LG