Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

Бу йил мактабни ярим миллиондан зиёд ўқувчи битирди


25 май куни Ўзбекистон Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди. Мактабларни битирган 533 минг 658 ўқувчини мажбурий-ихтиёрий 3 йиллик ўрта-махсус ва касбий таълим босқичи кутмоқда.

Бу йил Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 101- мактабнинг 9-синифини 188 нафар ўқувчи битирди.

Барча мактабларда бўлгани каби ушбу мактаб битирувчилари ҳам сўнгги қўнғироққа астойдил тайёргарлик кўришди.



Битирувчиларнинг устозларидан бири Озодлик билан суҳбатда айтишича, тадбир жуда ҳаяжонли ўтган.

- 4-синф ўқувчилари битирувчи ака-опаларига жуда гўзал концерт дастури тайёрлашди. Сўнгги қўнғироқ жуда чиройли ўтди. Буни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Буни фақат кўриш керак эди. 9- синф битирувчилари ҳам мактабдаги охирги чиқишларига яхши тайёргарлик кўришган. Рақс, қўшиқ, ўқитувчиларга бағишлаб шеърлар айтишди. Жуда ҳаяжонландик. Биз ҳар йили 9-синф битирувчиларини кузатамиз. Лекин ҳар йили 25 майда ҳаяжон бошқача бўлади, дейди ўқитувчи суҳбатдошимиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:23 0:00
Бевосита линк





Мамлакат бўйича 9765 та умумтаълим мактабларида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирлари бу йил “Хайр мактаб, салом коллеж!” шиори остида ўтказилди.

Бу йил ҳам сўнгги қўнғироқдан кейин мактабдан ташқарида базм ва хайрлашув кечалари ўтказиш тақиқланди.

Бахмаллик ўқитувчи Одилжон Хонимқуловга кўра, қишлоқ жойларидаги битирувчилар базм кечаларини мактабни тугатгач ўтказишни режалаштирган.

- Битирув кечаси бугун бўлмайди. Барча имтиҳонлар тугагандан кейин битта ўқитувчини чақириб қилишади. Тахминан 15 июлда бўлади. Бизнинг қишлоқда шундай. Энди битирув кечаси ўтказмайсан, деб тақиқласа ҳам ёшлар барибир ўтказади, дейди Хонимқулов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда 533 минг 658 ўқувчи 9-синфни битираяпти.

Ўзбекистонда мажбурий таълим 12 йил қилиб белгиланган. Мактабни битирган барча ёшлар коллеж ва лицейларда ўқишни давом эттиришлари шарт.

Халқ таълим вазирлиги мутассаддилари жорий йилдаги битирувчиларнинг 482 минг 427 нафари коллеж, 51 минг 231 нафари эса лицейларда ўқишни давом эттиради.

Лекин ҳар йили айрим коллеж ўқувчиларининг ўқишни ташлаб хорижга иш излаб кетиш ҳолатлари кузатилади. Бунинг сабаби оғир ижтимоий ҳаёт ва коллежларда етарли билим берилмаётгани билан изоҳланади.

Хоразмнинг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи Шавкат ҳам бу йил 9-синфни битирди. Шавкатнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, у отаси билан биргаликда Россияга кетишни режалаштирмоқда.

"Тўрт йил аввал опам мактабни битириб коллежга кирганди. Лекин коллежни битиргач институтга ўз кучи билан кира олмади. Барибир пул бердик. Шунга мен отам билан маслаҳатлашиб бошқача йўл тутмоқчиман. Қишлоғимизда коллеж бор, шунга кираман ва ўқитувчилар билан гаплашиб Россияга кетаман. Бизда коллежда ўқийдиганлар орасида чет элда ишлашга кетганлар кўп. Мен ҳам Россияда ишлаб, институтга киришга пул йиғаман", дея ўз режалари билан ўртоқлашди Шавкат микрофонсиз суҳбатда.
XS
SM
MD
LG