Линклар

logo-print

Афғонистонда худкуш ҳалок бўлди


Кобул яқинида белидаги шаҳид камари муддатидан аввал портлаб кетган киши ҳалок бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса худкуш ўз уйидан чиққан пайтда содир бўлган. Портлаш чоғида худкушдан бошқа киши зарар кўрмаган.

Шанба куни толиблар Афғонистон жанубий-шарқида жойлашган Ғазни вилоятидаги блокпостга ҳужум қилганлари ҳақида ҳам маълум бўлди.

Ҳужум чоғида блокпост командири ҳалок бўлган, коалиция кучларининг бир аскари яраланган. Ҳужум қилган кишилардан 20 нафари ўлдирилган, 17 нафари эса жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG