Линклар

Сочи марказий туман суди Россия жамоатчилик телевидениесининг икки кун аввал наркотик сақлаганликда гумонланиб ушланган журналисти Николай Ярстни ҳибсдан озод қилди. Прокуратура уни судгача ҳибсда сақлашни сўраётганди.

Журналистга қўйилаётган айблов моддасида уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Озодлик радиоси рус хизматининг хабар қилишича, 23 май куни Россия жамоатчилик телевидениесининг штатсиз мухбири Николай Ярст автомобилидаги тасвирга олиш гуруҳи Россия Тергов қўмитасининг Сочи бошқармаси томон йўл олган пайтда йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Машина кўздан кечирилган пайтда ундан кулранг-яшил модда чиққан, пировардида у гиёҳванд модда дея эътироф этилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Журналистнинг ўзи кукун солинган халта полициячилардан бири томонидан ташлаб қўйилганини, ҳибсга олиниш ҳодисаси эса унинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG