Линклар

Тошкент шаҳри ва пойтахт атрофида шанба куни содир бўлган зилзиладан қурбон бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти вакили “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурига берган интервюсида билдирди.

Унинг айтишича, зилзила кучи Тошкентда 5 балл, Олмалиқда 3 балл, Тўйтепа ва Пскент туманида 6 баллни ташкил қилган.

25 май тунги соат 3.18 да Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли зилзила содир бўлгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Кечаги зилзилага гувоҳ бўлган ўзбекистонликлар Озодлик билан суҳбатда айрим уйларда шувоқ ёки бир неча ғишт кўчиб тушгани ҳақида маълум қилгандилар.
XS
SM
MD
LG