Линклар

logo-print
АҚШ Геология маркази 26 май куни Ўзбекистон шарқида 6 магнитудали ер силкиниши рўй берганини хабар қилди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 194 километр жануби-ғарбда, Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани маъмурий маркази Булунғур шаҳридан қарийб 27 километр нарида бўлган.

Талафот ёки моддий зарар кўрилгани ҳақида маълумот олинмаган.

Ер силкиниши зилзила эпимарказидан 200 километр нарида жойлашган Тожикистон пойтахти Душанбеда ҳам сезилган.

Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти маълумотига кўра, ер силкиниши якшанба куни маҳаллий вақи билан соат 11:08 да рўй берган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, якшанба кунги зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича Тошкентда 4 баллни, Самарқанд ва Жиззахда 5 баллни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG