Линклар

Ливан пойтахти Байрутнинг Ҳазбаллоҳ назоратида бўлган Мар Михаел туманига иккита ракета тушиб портлагани натижасида камида тўрт киши яраланди.

Якшанба кунги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруғ ўз зиммасига олмади.

Бир кун олдин Хизбаллоҳ раҳбари Ҳассан Насруллоҳ ўзи етакчилик қилаётган шиа гуруҳи қўшни Сурияда президент Башар Ал-Ассад режимини ҳимоя қилиш учун жанг олиб боришга бел боғлаганини эълон қилганди.

Хизбаллоҳ гуруҳи Эрон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватлаб келиниши айтилади.
XS
SM
MD
LG