Линклар

Эрон Ташқи ишлар вазири Ғарб расмийларини танқид қилди


Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Эронда 14 июн куни ўтказиладиган сайловда президентликка даъвогар номзодлар текширилиши ҳақидаги АҚШ ва Франция расмийлари шарҳини танқид қилди.

Бу ҳақда Эрондаги оммавий ахборот воситалари хабар қилди.

Якшанба куни эълон қилинган баёнотида Акбар Солиҳий Ғарб расмийлари Эроннинг ички ишларига “аралашув” деб баҳоланиши мумкин бўлган “асоссиз шарҳлар”ини бермаслиги керак, деган.

21 май куни Эроннинг Посбонлар кенгаши президентлик сайловида қатнашиш учун ҳужжат топширган 686 даъвогардан атиги саккиз нафарига сайловда қатнашиш учун рухсат берган.

Шундан сўнг АҚШ Давлат котиби Жон Керри номзодларни танлаш жараёнида “шаффофлик йўқлиги”ни танқид қилган.

Айни пайтда Франция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Филлип Леллиот расмий Теҳронни Эрон халқи ўз раҳбарини ўзи танлашига имконият яратишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG