Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:21

Табиий офат - Оллоҳнинг жазосими ёки синови?


АҚШнинг Оклахома штатида рўй берган кучли табиий офат ва унда ўнлаб одам, жумладан, ёш болаларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарга муштарийлардан келаётган шарҳлар яна бир карра шу саволни ўртага чиқарди. Ислом раҳмдилликка чақирувчи дин бўлгани ҳолида мусулмон муштарийлар орасида америкаликларга ҳамдардлик билдирганлар оз бўлмоқда.

Шу йилнинг 20 майида АҚШнинг Оклахома штатидаги Мур шаҳарчасини буткул пайҳон қилиб ташлаган торнадо ҳақида Озодлик бир неча мақолани чоп этди.

Бу мақолаларда табиий офат натижасида ўнлаб одамнинг нобуд бўлгани, айниқса, торнадо қуюни марказида қолган икки бошланғич мактаб вайроналари орасидан 20 га яқин болакайнинг жасади топилгани хабар қилинди.

Бу мақолаларга муштарийлардан қизғин шарҳлар ҳануз келмоқда.

Аммо, аксарияти диндор ўқувчилардан бўлгани англашилган шарҳларда бу табиий офат америкаликларга Оллоҳнинг юборган навбатдаги жазоси сифатида баҳоланмоқда.

Ана шундай шарҳлардан баъзиларини қўйида ўқишингиз мумкин:

***
by: ман from: уйдан
e-mail:
мана адолат, адолат йук деб нолиганлар борми куриб куйинглар )))))))))))

***

by: Фахриддин from: ХантыМансийск
e-mail: fahridb@mail.ru
Эй Тошкандий аслида сени онгинг паст экан. Бу америкага аллох таолони балоларидан бошланиши холос иншааллох.

***

by: KHALQ from: KHALQ
e-mail: KHALQ@HOTMAIL.COM
Яхшиям бу торнадо табиат ходисаси. Агар одам сабаб булиб торнадо булса хаммасига мусулмонлар сабабчи булармиди. Бостонда 3 та одам улди деб дунёга жар солди АКШ хукумати. Ана торнадода 51 таси улибдику. Кулингдан келса олдини ол. Хаётини саклаб кол.

***

by: Аноним from:
e-mail:
Еш болалар улганини эшитсанг албатта ичинг огрийди,лекин шундек булиши керак эди.Бутун дунени каргашига учрашди

***

Ўқиганларингиз сайтимизда чоп этилган шарҳлар.

Аммо, ўрнатилган қоидаларга зид бўлгани боис, эълон қилинмаган баъзи шарҳлар ҳам борки, уларда бу табиий офатнинг америкаликлар бошига Оллоҳ йўллаган жазо экани бунданда кескинроқ, қўполроқ ва ғазаблироқ сўзлар билан битилган.

Аслида Озодликка бу мазмундаги шарҳлар мунтазам равишда келиб туради.

Бу гал Озодлик ана шу шарҳлар ортидан туғиладиган доимий саволлар: "Табиий офатлар Оллоҳ томонидан йўлланадиган жазоми ёки синов? Бундай офатлар бўлганда асл мусулмон қандай муносабатда бўлиши керак?" каби саволлар билан ислом уламоларидан бирига юзланди.

Саволларимизга узоқ йиллар Тошкентдаги масжидлардан бирида имомлик қилган, ҳозирда эса муҳожиратда бўлган аҳли илмлардан бири - Аҳмаджон Валиев жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, бир юртга келган табиий офат бир вақтнинг ўзида кимлар учундир жазо, яна кимлар учундир синов бўлиши мумкин ва бунинг якуний жавоби Оллоҳгагина аён.

- Ана шу жойда мусулмонлар бор бўлса, улар Оллоҳга ибодат қилган, Оллоҳни яхши кўрган бўлса, бу улар учун синов-имтиҳон бўлиши мумкин. Ана шундай пайтларда: "Бу Оллоҳдан келди", деб сабр қилиб, ибодат қилиши керак бўлади. Лекин, мусулмон одам бу офатда кимларнидир айблаб, қоралаб, бошқаларни касрига манам қолдим, демасдан: "Бу оммага келган офат бўлди", деб ўзидан камчиликларни қидириши керак бўлади. Бу мусулмон одамнинг табиий офатга муносабати, умумий олганда, дейди тошкентлик имом Аҳмаджон Валиев.

Шунингдек, бу имом Қуръони каримда табиий офатнинг ҳам жазо, ҳам синов сифатда йўлланганига оид оятларни тилга олди.

Бундан ташқари, табиий офатлар натижасида бегуноҳ одамлар, айниқса, болаларнинг нобуд бўлишига оид ислом ҳукми ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Имом билан суҳбатни тўлиқ қуйида тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:21 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG