Линклар

Парижда ҳамжинс никоҳга қаршилар ҳибсга олинди


Парижда ҳамжинс никоҳга қарши уюштирилган митингга минглаган одам йиғилди.

Парижда ҳамжинс никоҳга қарши уюштирилган митингга минглаган одам йиғилди.

Ҳамжинс никоҳ тўғрисидаги янги қонунга қарши якшанба куни Парижда ўтказилган норозилик намойиши чоғида юзга яқин киши ушланди.

Полиция маълумотларига кўра, намойишчиларнинг кўпчилиги ёнида шубҳали ашёлар борлиги туфайли ҳибсга олинган.

Намойишчилар Франция пойтахтининг уч ерида йиғилиб, шаҳар марказидаги Ногиронлар уйи томон юрганлар ва ўша ерда кўп минг кишилик митинг ўтказганлар.

Норозилик тадбири ташкилотчилари митингга миллионга яқин киши чиққанини иддао қилган. Полиция маълумотларига кўра эса, намойишда 150 минг чоғли киши иштирок этган. Намойишчилар хавфсизлигини тўрт ярим мингдан зиёд полициячи таъминлаган.

18 май куни Франция президенти Франсуа Олланд жинсий озчиликларга бола асраб олиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолаганди. Шу тариқа Франция ҳамжинс никоҳларни легаллаштирган 14-мамлакатга айланган.
XS
SM
MD
LG