Линклар

Керри ва Лавров Сурия бўйича халқаро анжуман истиқболларини муҳокама қилади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавровнинг душанба куни Парижда Сурия тинчлик анжумани истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Кеча Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Ал-Муаллим расмий Дамашқ халқаро музокараларда иштирок этишга “принципда рози” эканини билдирган эди.

Айни пайтда мазкур музокараларда Сурия мухолифати вакилларининг бир қисми қатнашиш-қатнашмаслиги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Аввалроқ мухолифат президент Башар ал-Ассад ҳукумати билан музокара қилиб бўлмаслигини баён қилган эди.

Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш ташаббуси май ойи бошида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида Москвада ўтказилган сўзлашувлар чоғида илгари сурилган эди.
XS
SM
MD
LG