Линклар

Обама торнадодан энг кўп зарар кўрган Мур шаҳрига борди


Обама ваъдасига кўра, ҳукумат табиий офатдан зарар кўрган оклахомаликларга зарур ёрдам кўрсатади.

Обама ваъдасига кўра, ҳукумат табиий офатдан зарар кўрган оклахомаликларга зарур ёрдам кўрсатади.

АҚШ президенти Барак Обама ҳукумат торнадодан зарар кўрган Оклахома штати аҳолисига зарур ёрдам кўрсатажагини ваъда қилди.

Бу ҳақда у мазкур штат пойтахти ҳисобланмиш Оклахома-сити яқинидаги Мур шаҳрига ташриф буюрган пайтда билдирди.

Обама АҚШ фуқароларини табиий офатдан жабр кўрганларни қўллаш учун иона қилишга ҳам чақирди.

20 май куни Оклахома штатида рўй берган кучли торнадо оқибатида 24 киши, шу жумладан, 10 нафар бола ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG