Линклар

logo-print

Канн кинофестивали ниҳоясига етди


Palme d'Or соҳиби режиссёр Абдулатиф Кешиш (ўртада).

Palme d'Or соҳиби режиссёр Абдулатиф Кешиш (ўртада).

Канн кинофестивали бош соврини бўлган “Олтин палма новдаси” бу йил келиб чиқиши тунислик бўлган француз режиссёри Абдулатиф Кешиш суратга олган “Аделнинг ҳаёти” филмига берилди.

“Аделнинг ҳаёти” (La Vie d'Adele) филми икки лесбиян қиз ўртасидаги муҳаббат ҳақида ҳикоя қилади.

Энг яхши эркак роли учун мукофот режиссёр Александр Пэйннинг “Небраска” филмида ўйнаган Ҳолливуд актёри Брюс Дернга насиб этди.

Энг яхши аёл роли учун мукофот эса эронлик режиссёр Асғар Фарҳодийнинг “Ўтмиш” филмида ўйнаган француз актрисаси Беренис Бежога берилди.

15 майдан 26 майгача ўтказилган 66-Канн кинофестивали жюрисига машҳур режиссер Стивен Спилберг бошчилик қилди.
XS
SM
MD
LG