Линклар

logo-print

Бишкекда КХШТ мудофаа вазирлари учрашмоқда


Бишкек учрашувида КХШТ аъзолари ўртасида мудофаа ҳамкорлигига оид битим имзоланди.

Бишкек учрашувида КХШТ аъзолари ўртасида мудофаа ҳамкорлигига оид битим имзоланди.

Қирғизистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мудофаа вазирларининг учрашуви ўтказилмоқда. Бишкек учрашувида КХШТ аъзолари ўртасида мудофаа ҳамкорлигига оид битим имзоланди.

Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонни ўз ичига олувчи ҳарбий блок қўшма машқлар ўтказиш ва ташкилотнинг қуролли кучларга оид талаблари бўйича келишиб олди.

Қирғизистон мудофаа вазири ва КХШТнинг жорий раиси Талайбек Омуралиев учрашув давомида НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши олдидан КХШТнинг “ҳарбий потенциалига” доир масалани кўтаришни режалаштираётганини билдирди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев келаси йили Бишкек яқинидаги Манас ҳаво базасидан АҚШ ҳарбийларини чиқариб юборишни ваъда қилди.

Ўзбекистон ўтган йилнинг июн ойида КХШТдаги иштирокини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG