Линклар

Остонада очлик эълон қилган ўнлаб намойишчи ҳибсга олинди


Ҳукумат биноси олдига тўпланган намойишчилар очлик эълон қилишлари ёзилган плакатларни кўтариб олган эди.

Ҳукумат биноси олдига тўпланган намойишчилар очлик эълон қилишлари ёзилган плакатларни кўтариб олган эди.

Қозоғистон полицияси пойтахт Остонада очлик эълон қилган ўнлаб уй эгасини ҳибсга олди. Душанба куни ҳукумат биноси олдига тўпланган намойишчилар ўз муаммолари ҳукумат тарафидан ҳал қилинмаса, очлик эълон қилишлари ёзилган плакатларни кўтариб олган эди.

Намойиш бошланишидан 20 дақиқа ўтар-ўтмас полиция норозиликни бостирди.

Қозоғистоннинг турли минтақаларидан келган уй эгалари ўтган ҳафта сешанба кунидан бери Остона марказида намойишларни уюштириб келаётган эди. Улар ҳукуматдан ипотека устама ҳақларининг ўта баландлиги ва ойлик тўловларни вақтида бажар олмаётган одамларнинг уйлари тортиб олинаётгани билан боғлиқ муаммога аралашишни талаб қилмоқда.

Ўтган ҳафта норозиларнинг икки нафари ва бир журналист санкцияланмаган намойишда қатнашганлик айби билан бир неча кунлик қамоққа ҳукм қилинди.
XS
SM
MD
LG