Линклар

БМТ бош котибининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Ўзбекистонга келди


БМТ бош котиби ёрдамчиси Иван Шимонович Ўзбекистондан аввал, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам бўлди.

БМТ бош котиби ёрдамчиси Иван Шимонович Ўзбекистондан аввал, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам бўлди.

БМТ бош котибининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Шимонович Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари бўйича сафари доирасида 26 май куни Тошкентга ташриф буюрган БМТ вакили 29 май кунига қадар Ўзбекистон расмийлари билан қатор учрашувларни ўтказиши режалаштирилган.

Иван Шимонович Ўзбекистон фуқаровий жамият вакиллари билан ҳам учрашув режалаштиргани айтилмоқда.

Апрел ойи бошида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги вазият муҳокама қилиниб, мамлакатда сўз эркинлиги чекланаётгани, мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоллари таъқиб қилиниши, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш каби ҳуқуқбузарликларга чек қўйишга оид тавсиялар берилган эди.

БМТ бош котиби ёрдамчиси Ўзбекистондан аввал, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам бўлди.
XS
SM
MD
LG