Линклар

logo-print

Сербия ва Косово ўзаро муносабатларни нормаллшатириш келишувини амалга кўчиришга киришди


Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Ҳашим Тачи режани ЕИ вакили Кэтрин Эштон воситачилигида қабул қилди.

Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Ҳашим Тачи режани ЕИ вакили Кэтрин Эштон воситачилигида қабул қилди.

Европа Иттифоқи Сербия ва Косово ҳукуматларининг ўзаро муносабатларни нормаллшатириш тўғрисида ўтган ойда қабул қилинган келишувни амалга тадбиқ этишга доир режага розилик берганларини олқишлади.

Душанба куни Брюсселда қилган чиқишида Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон “мазкур режа жойдаги муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Сербия ва Косовонинг ЕИ томон интеграцияси жараёнини тезлатишга қаратилган”, дея таъкидлади.

Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Ҳашим Тачилар мазкур режани ўтган чоршанба куни қабул қилганидан кейин расмий Приштина уни дарҳол маъқуллади.

Лекин Сербия ҳукумати мазкур режа расмий Белграднинг Косово мустақиллигини тан олишини англатмаслиги кафолатлари берилишини талаб қилиб, уни маъқуллашни якшанба кунгача чўзди.

Аҳолисининг катта қисми этник албанлардан иборат Косово 2008 йилда Сербиядан мустақиллигини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG